"МММ" молиявий пирамида асосчиси Сергей Мавроди оламдан ўтди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишОснователь финансовой пирамиды "МММ" Сергей Мавроди
Основатель финансовой пирамиды МММ Сергей Мавроди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ОАВлари хабарига кўра, Мавроди ўлимининг дастлабки сабаби сифатида юрак хуружи кўрсатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Москвадаги касалхоналарнинг бирида 63 ёшида "МММ" инвест ташкилотчиси Сергей Мавроди оламдан ўтди.

Москва маҳаллий ОАВлари хабарига кўра, Мавроди куни кеча оқшом 67 шаҳар касалхонасига госпитализация қилинган. У ўзини автобус остановкасида ёмон ҳис қила бошлаган.

Нашрлар хабарига кўра, Мавроди бугун эрталаб оламдан ўтган.

Мавроди ўлимининг дастлабки сабаби сифатида юрак хуружи кўрсатилмоқда.

Мавроди бошчилигидаги МММ — Россиядаги энг машҳур молиявий пирамидадир. У Понци схемаси бўйича ишлайди. Компаниянинг биринчи итерацияси 1992 йилда ташкил килинган ва ҳукуматлар томонидан 1997 йилда фирибгарликда айблов билан ёпилган.

2003 йилда Сергей Мавроди 4,5 йилга фирибгарлик жинояти учун қамалган. Мавродининг молиявий пирамидасидан 10 минг киши жабрланган деб тан олинган.

Янгиликлар лентаси
0