Кемероводаги савдо марказида содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 48 нафарга етди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПожар в торговом центре «Зимняя вишня» в Кемерово
Пожар в торговом центре «Зимняя вишня» в Кемерово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қариндошлар маълумотларига кўра, 16 киши бедарак йўқолган

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Кемерово шаҳридаги савдо марказида ёнғин қурбонлари сони 48 нафарга етди, деб хабар қилди РИА Новости тезкор штаб вакилига таянган ҳолда.

Сгоревший автобус в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Хорижда жабрланган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Шунингдек, қариндошлар маълумотларига кўра, 16 киши бедарак йўқолган.

Якшанба куни Кемерово шаҳридаги 4 қаватли "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин майдони 500 метрни ташкил қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, Россия Тергов қўмитасининг марказий аппаратига юборилди. Воқеа жойига Москвадан тергов гуруҳи юборилди.

Бундан аввал, ушбу мудҳиш фожиада 3 нафар бола ҳалок бўлганлиги ҳақида ахборот берилганди.

Янгиликлар лентаси
0