Афғонистон президенти душанба куни Тошкентга келади

© Instagram / Official Account of the Office of the President of AfghanistanВизит президента Афганистана Ашрафа Гани в Узбекистан
Визит президента Афганистана Ашрафа Гани в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент анжумани икки кун давом этади, унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, шунингдек, АҚШ ва Россия вакиллари иштирок этадилар

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани душанба куни Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай - Sputnik Ўзбекистон
Ашраф Ғани 400 йилдан кейин одамлар ўзи ва Мирзиёев ҳақида нималар дейишини айтди
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2018 йил 26 март куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади", — дейилади хабарда.

Икки давлат раҳбарлари 27 март куни "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бўйича Тошкент анжумани 26-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 12 март санасига қадар ўзларининг дипломатик каналлари орқали форумда иштирок этишларини Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Афғонистондаги БМТ махсус вакили тасдиқлаганлар.

Янгиликлар лентаси
0