АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келади

© U.S. Embassy TashkentТомас Шеннон
Томас Шеннон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У 26-27 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича конференцияда иштирок этувчи АҚШ делегациясига бошчилик қилади

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон 25-27 март кунлари Ўзбекистонда бўлади ҳамда президент Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини муҳокама қилади, дейилади АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати хабарида.

Афғонистон бўйича Тошкент анжуманида Еврокомиссия вице-президенти қатнашади

Бундан ташқари, у 26-27 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича конференцияда иштирок этувчи АҚШ делегациясига бошчилик қилади

Ўзбекистон ТИВнинг маълумот беришича, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ бош котиби, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари таклиф этилган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам анжуманда иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0