ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон темир йўллари “Тошкент – Термиз” йўналишида электропоезд қатновини йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.
Йўловчи ва сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида 20 мартдан бошлаб “Тошкент – Қарши” йўналишида ҳаракатланаётган 4/3 сонли электропоезд “Тошкент – Қарши – Термиз” йўналишида қатнай бошлайди”, — дейилган хабарда.
“Тошкент – Термиз – Тошкент ” электропоездлар қатнови сешанбадан бошқа ҳафтанинг ҳар куни қўйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
- 4-сонли поезд, Тошкент – Термиз, 08:50 – 20:16;
- 3-сонли поезд, Термиз – Тошкент, 06:50 – 18:44;
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Ўзбекистон Темир йўллари узунлиги 355 км бўлган “Бухоро – Мискин” темир йўли қуриб битказилгани ҳақида хабар берган эди. Янги электрлаштирилган темир йўл Урганч, Нукус, Қўнғирот ва бошлқа йўналишларда поездлар босиб ўтаётган йўлни 100 километрга яқин қилади.