ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаевдан жабр кўрган фуқароларни қидирмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Шу муносабат билан, агар Сиз кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган бўлсангиз, Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилишингиз ёки 233-63-33, 236-00-76 телефон рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистон собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган эди ва шундан сўнг Бош прокуратура Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлигига раддия берган эди.