ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда 20 март куни нохуш воқеа содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ёш аскар ўқув-машғулот вақтида ҳалқаси чиқариб олинган жанговар гранатани қўлидан тушириб юборади ва нима қилишини билмай қолади.
"Зобит гангиб қолган аскарни итариб юбориб ва уни ўз танаси билан ҳимоя қилади. Граната портлаши оқибатида зобит оғир ярадор бўлади."
Аскарга ҳеч нарса қилмайди. Шифокорлар зобитнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун охиригача курашишларига қарамасдан унинг ҳаётини сақлаб қолишни иложи бўлмади. Кўрсатган қаҳрамонлиги учун ҳарбий офицер давлат мукофотига тавсия этилди.