ФВВ ходимлари Андижондаги марказий кўчада югуриб юрган буқани тутишди

© МЧС УзбекистанаБык, которого сотрудники МЧС Узбекистана поймали на одной из улиц г.Андижана
Бык, которого сотрудники МЧС Узбекистана поймали на одной из улиц г.Андижана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор рақамига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати навбатчилик қисмидан Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдириб буқа югуриб юрганлиги хабар қилинди

ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Қутқарувчилар  Андижон шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида югуриб юрган буқани тутишди, деб хабар беради Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда билдирилишича, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор рақамига Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати навбатчилик қисмидан Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдириб буқа югуриб юрганлиги хабар қилинди ва уни тутишда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Етиб келган қутқарувчилар арқонлар ёрдамида тузоқ тайёрлаб буқани ушлашди ва эгасига қайтаришди.

Воқеа 8 март куни рўй берганлиги ва ҳеч ким зарар кўрмаганлиги айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0