ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Бугун тонгда Кения олимпия терма жамоаси Тошкентга етиб келди ва шу куннинг ўзидаёқ кениялик футболчилар Андижон шаҳрига йўл олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Африкалик футболчиларни Андижонда вилоят футбол федерацияси масъуллари, мухлислар ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаФутболисты сборной олимпийской команды Кении в Андижане
Футболисты сборной олимпийской команды Кении в Андижане
Кенияликлар маҳаллий мухлислар билан бирга Наврўз байрамини нишонлашди.
Кения олимпия терма жамоаси вакиллари Андижондаги "Боғишамол" меҳмонхонасига жойлашишди. Улар бугундан машғулотларга киришишади.
Эслатиб ўтамиз, Кения ОТЖга қарши Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 1-ўртоқлик учрашуви 23 март куни Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" стадионида соат 20:00да бошланади.