Туризм

MC Doni Бухорода суратга олган клип яшин тезлигида оммалашмоқда

© instagram / doni.blackstar / Достонбек Исламов
Достонбек Исламов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
MC Doni (Достонбек Исломов)нинг "Жин" клипи You-Tube каналига қўйилганидан кейин бир неча соат ичидаёқ 65 минг мартадан ортиқ томоша қилинди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Тимати бошчилик қиладиган Black Star лейбли иштирокчиси фарғоналик MC Doni Бухорода "Жин" қўшиғи учун клип суратга олди.

Клипда шаҳарнинг кўриниши, шарқона муҳит, кўчалар, бозор ва ҳаттоки яқиндагина пайдо бўлган учар дарвиш ҳам моҳирона кўрсатиб берилган. Клип ижодкорлари уни суратга олишда ёрдам берган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига миннатдорлик билдиришди.

MC Doni ўз фаолиятини Тимати учун бэк-MC сифатида бошлаган, лекин яккахонлик фаолиятида ажойиб натижага эришган.

Унинг муаллифлигидаги "Ты такой" клипи You-Tubeда рус тилидаги контент ичида энг кўп 160 миллион марта кўрилган. Натали билан айтилган бу дуэт Муз-ТВ 2016 мукофотига номзод этиб кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0