Мьянма президенти истеъфо берди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишПрезидент Республики Союз Мьянма Тхин Чжо
Президент Республики Союз Мьянма Тхин Чжо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мьянма президенти 21 март куни "дам олиш" учун ўз лавозимидан воз кечди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Мьянма президенти 71 ёшли У Тхин Чжо икки йиллик бошқарувдан сўнг истеъфога чиқди, деб хабар қилмоқда Синьхуа нашри.

Агентлик маълумотларига кўра, Чжо "дам олиш учун" ўз лавозимидан четлашган.

"Мьянмы президенти У Тхин Чжо 21 март куни истеъфо берди", — дейилган баёнотда.

Таъкидланишича, республиканинг янги раҳбари яқин етти кун ичида сайланади.

Илгарироқ ОАВларда президент саломатлиги юзасидан истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалган, аммо ҳукумат ушбу хабарни инкор қилиб келаётган эди.

Тхин Чжо университет профессори, ёзувчи. Мамлакат президенти этиб парламент томонидан 2016 йилнинг мартида сайланган.

Янгиликлар лентаси
0