Романова: ЕИни Марказий Осиё ва у ердаги инсонлар ҳуқуқи тобора қизиқтирмоқда

© Фото из личного архива Татьяны РомановойЭксперт Татьяна Романова
Эксперт Татьяна Романова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург давлат университети Европа бўйича тадқиқотлар кафедраси доценти Татьяна Романова Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ривожини қўллаб-қувватлаш Европа иттифоқига нима учун муҳимлиги ҳақида сўзлади

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. ЕИни Марказий Осиё ва у ердаги инсонлар ҳуқуқи тобора қизиқтирмоқда, деди Спутник радиосига берган интервьюсида Санкт-Петербург давлат университети Европа бўйича тадқиқотлар кафедраси доценти Татьяна Романова.

Романова Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ривожини қўллаб-қувватлаш Европа иттифоқига нима учун муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса РУз Садык Сафоев - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев Ўзбекистон Европа Иттифоқининг қайтишидан манфаатдорлигини айтди
Ўтган ҳафтада Европа иттифоқи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлишда Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаш ниятида эканлигини эълон қилди.

Россиялик экспертнинг сўзларига кўра, европаликлар томонидан Марказий-Осиё минтақасига билдирилаётган қизиқишни тушунса бўлади.

"Агар ЕИ илгарилари Марказий Осиёга жуда кам қизиққан бўлса, ҳозирда бу минтақа Европани ривожлантириш бўйича глобал стратегия дастурига киритилган. Европаликларнинг турли давлатлардаги фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларга бўлган эътиборига келадиган бўлсак, ЕИ уларни ҳамиша ҳамма нарсадан — мисол учун, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан ҳам устун қўйиб келган", — деди Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Романова.

Экспертнинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи ҳамиша ҳар қандай давлатнинг ҳуқуқ тизимида аллақандай камчиликларни топади ва умуман бу масалага астойдил ёндашади.

Илгарироқ Халқаро пресс-клуб йиғилишида Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси депутати Акмал Саидов Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиш учун шошилмаётгани, аммо шу йўналишда ишни жадаллик билан олиб боришини маълум қилди. Депутат фикрига кўра, бу жараён 2021 йилга келиб, якун топади.

Янгиликлар лентаси
0