Ўзбек режиссёри фильми Туркий фильмлар фестивалида қатнашади

Oбуна бўлиш
Фестивални ўтказишдан мақсад туркий тилли мамлакатлар томошабинлари туркий тилли давлатлар кинематографиясининг энг яхши ютуқларини намойиш этиш ҳамда ушбу мамлакатлар учун ўз кинобозорини ташкил этишдан иборат

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Татаристоннинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий фильмлар фестивалида ўзбекистонлик режиссёр ўз фильми билан қатнашади. Бу ҳақда tatarkino.ru хабар берди.

Красная дорожка Каннского кинофестиваля: поцелуи, наряды и Вуди Аллен - Sputnik Ўзбекистон
Канн кинофестивалида илк бор Ўзбекистон павильони ташкил этилади

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 21-25 март кунлари Қозон шаҳрида илк бор Туркий фильмлар фестивали бўлиб ўтади. Унда Россия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистондан кино санъати вакиллари қатнашишади. Ўзбекистондан режиссёр Қамара Камолова ўзининг "Осмонлар остидаги йўл" фильми билан иштирок этади.

Фестивални ўтказишдан мақсад туркий тилли мамлакатлар томошабинларига туркий тилли давлатлар кинематографиясининг энг яхши ютуқларини намойиш этиш ҳамда ушбу мамлакатлар учун ўз кинобозорини ташкил этишдан иборат.

Фестиваль кўчма бўлиб, ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Қамара Камолова 1938 йили Бухоро шаҳрида туғилган. 1982 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби" унвонига эга бўлган. "Аччиқ данак", "Ўзганинг бахти", "Эртага чиқасанми?", "Набирамиз милицияда ишлайди", "Бўлмаган нарса ҳақида" каби фильмлар муаллифидир.

Янгиликлар лентаси
0