ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Судьялар, суд жараёнлари хавфсизлиги ҳақида Адлия вазирлигининг янги 2981-сонли йўриқномаси қабул қилинди, деб хабар қилмоқда вазирлик ўзининг телеграм каналида.
Янги йўриқномада, жумладан қуйидагилар белгиланган:
- судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди;
- судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади;
- суд биносига мобил телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналарни раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади;
- судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади;
- Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади;
Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарори билан 2018 йилнинг 15 март куни тасдиқланди ва 16 мартдан бошлаб кучга кирди. Йўриқноманинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин