Қорақалпоғистон фермерларига ўзгарган иқлимга мослашишга ёрдам берилади

© REUTERS / Shamil ZhumatovA man near the Aral Sea
A man near the Aral Sea - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу муҳим ва мураккаб вазифани бажаришда фермерларга БМТ, ФВВ ва маҳаллий ҳукумат ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Қорақалпоғистонда ҳокимият, ҚФЙ, фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида иқлим ўзгаришига мослашишига бағишланган семинарлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда БМТ ТД матбуот хизмати.

Сборщики хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон пахта режасини ортиғи билан бажарди

БМТ Тараққиёт дастури ЎзГидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонда иқлим ўзгаришининг салбий асоратларини камайтириш ва олдини олишга мўлжалланган “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” лойиҳасини амалга оширмоқда.  

2018 йилнинг 12-16 март кунлари мазкур лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Қанликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида “Ландшафт даражасида мослашув чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳамжамиятларни ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш” мавзусида семинарлар ўтказилди.

Семинар ишида қишлоқ фуқаролар йиғинлари, туман ҳокимиятлари, ташкилот ва корхоналар вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши Қорақалпоғистоннинг яйловларида сезиларли ўзгаришларнинг сабаби бўлди, бу эса чорва томонидан истеъмол қилинишига ярамайдиган ўсимликлар сонини кўпайишига, ўсимликлар унумини пасайишига, ўтлоқлар ҳолатини ёмонлашувига ва деградатсиясига олиб келди.

Россия, Калининград, ТЭЦ-2. - Sputnik Ўзбекистон
Парижда иқлим бўйича янги шартнома тузилди
Мана шундай жараёнларни кўлами ва шиддати маҳаллий ҳамжамиятларни ўз вақтида муносабат билдириши ва яйловлар деградатсиясини даф қилиш, уларнинг унумдорлигини тиклаш учун жалб қилиш заруратини тақозо этмоқда.

Иқлим ўзгаришига мослашув — бу табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимига янада уюшқоқ ва диверсификациялашган ёндашувларни талаб қилувчи жараёндир.

Унда фермерларни мослашув фаолиятига жалб қилиш, сувни ва ресурсларни тежаш, таъминловчи иқлимга бардош технологияларни ишлатиш бўйича билимларни такомиллаштириш муҳим рол ўйнайди.

Янгиликлар лентаси
0