ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро анжуманда иштирок этади.
"АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси расман маълум қилишича, Афғонистон бўйича халқаро конференцияда АҚШ делегациясига Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон раҳбарлик қилади. Шунингдек, Тошкент форумида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси, Элчи Ҳироши Такаҳаши бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этишини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ Бош котиби, Хитой Ташқи сиёсат муассасаси раҳбари таклиф этилган. Россия делегацияси мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавров бошчилигида ташриф буюради.