Россия президенти сайлови: дастлабки натижалар

© Sputnik Амир ИсаевСтенд с информацией о кандидатах на должность президента России
Стенд с информацией о кандидатах на должность президента России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов қўмитаси хабарига кўра Путин 70 % овоз билан етакчилик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугун бўлиб ўтган президент сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Владимир Путин 71,9 % овоз билан етакчилик қилмоқда, Марказий сайлов қўмитаси хабарига асосан.

Россияда овозларни ҳисоблашда автоматик тизимдан фойдаланилгани сабабли, овоз бериш жараёни якунланган сонияда сайловинг дастлабки натижаларини билиш мумкин. Айни дамда бюллетенларнинг 21,33 % ҳисоблаб бўлинган. Овозларни ҳисоблаш туни билан давом этади.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРоссия президенти сайлови: дастлабки натижалар
Информационный центр ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти сайлови: дастлабки натижалар

Айни дамда маълум бўлган дастлабки натижалар қуйидагича:

  1. Владимир Путин   - 71,9 %
  2. Павел Грудинин – 15 %
  3. Владимир Жириновский – 6 %
  4. Ксения Собчак - 2,5%
  5. Григорий Явлинский  – 1,6%,
  6. Борис Титов – 1,1%
  7. Сергей Бабурин – 1,0%,
  8. Максим Сурайкин – 0,8%

Россия МСҚ раҳбари Элла Памфилова айтишига қараганда, айни дамда номзодларнинг ҳеч биридан арзнома олинмаган, мамлакат ичида ва ташқарисида фуқаролар овоз беришда фаол иштирок этган. Яроқсиз деб топилган бюллетенлар 1,2 %ни ташкил қилган.

Сайловнинг якуний натижалари душанба куни эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0