Ўзбекистонда Россия президенти сайловида 2,5 минг киши овоз берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОчередь на избирательный участок в Ташкенте
Очередь на избирательный участок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сайловда иштирок этиш фаол кечмоқда, соат 12:00 да 2,5 мингдан ортиқ сайловчилар овоз беришга улгуришган
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан соат 12:00 да 2,5 мингдан ортиқ Россия фуқаролари овоз беришга улгуришди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Выборы президента РФ 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда президент сайловида овоз бериш бошланди

"Овоз бериш белгиланган вақтда, эрталаб соат 8 да бошланди ва ўтган вақт давомида жуда фаол кечди. Айни дамда 2,5 мингдан ортиқ сайловчилар овоз беришга улгуришган. Уларнинг учдан бир қисми Олмалиқ, Гулистон, Самарқанд ва Навоий шаҳарларида бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз беришда иштирок этганлар", — деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

Элчи айтишига қараганда, 2016 йилда бўлиб ўтган Давлат Думаси сайловларига қараганда, бугунги сайловларда иштирок этгаётганлар сони бир неча баробар кўп. Шунингдек, бу сафарги сайловда, 2012 йилда бўлиб ўтган президент сайловига нисбатан, одам кўпроқ келиши кутилмоқда.

"Биз Ўзбекистон раҳбарияти, ҳукумати, ТИВ ва бошқа тизимларидан миннатдормиз. Улар бизни бошқа шаҳарларда ва муддатидан олдин сайлов ўтказишда тўла-тўкис қўллаб-қувватлашди. Биз мурожаат қилган барча масалалар бўйича ижобий жавоб олинди ва уларнинг барчаси амалга оширилди", — деди Владимир Тюрденев.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайлов олдидан катта ахборот кампанияси ўтказди. Мурожаатномалар нафақат ОАВ орқали балки телекоммуникация компаниялари орқали СМС кўринишида ҳам тарқатилган эди.

Бугун 18 март куни Россия президенти сайлови бўлиб ўтмоқда. Ушбу муносабат билан хорижий мамлакатларда 400га яқин сайлов участкалари очилган.
Янгиликлар лентаси
0