Чет элликлар халқимизнинг илмига, маданиятига қойил қолиши керак - Шавкат Мирзиёев

© Пресс служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди, деб хабар берди президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент берилган вазифалар ижроси билан танишиш учун Самарқандга келди

Мақбара ҳовлисида ушбу мажмуани реконструкция қилиш, атрофини кенгайтириш концепцияси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳага кўра, мақбара атрофидаги улкан ҳудудда меҳмонхоналар, уй-жойлар, мактаб, шоҳбекат, савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш, хиёбонлар ташкил этиш режалаштирилган.

"Бу ерга келган одам ўзига маънавият олиб кетиши керак. Чет элликлар халқимизнинг илмига, маданиятига қойил қолиши керак. Шунинг учун яна ўйланглар, қурилишни режали, босқичма-босқич амалга оширинглар", — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент лойиҳани такомиллаштириш, мажмуадаги шароитларни янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон президенти берилган вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади.

Янгиликлар лентаси
0