"Ўзтрансгаз" 1 апрелдан табиий газ нархи ошишини маълум қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишКонфорки газовой плиты
Конфорки газовой плиты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тарифлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қайта кўриб чиқилган

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. "Ўзтрансгаз" АК 2018 йил 1 апрелдан табиий газ учун чакана нархлар жорий этилганини маълум қилди.

Компания матбуот хизматининг билдиришича, улгуржи истеъмолчилар учун етказиб берилаётган табиий газ нархи 1000 куб метр учун 289 740 сўм бўлади.

Газ ҳисоблагичлари бўлганда аҳолига етказиб берилувчи газнинг 10м3 учун 2897,40 сўм этиб белгиланди.

Газ ҳисоблагичлари бўлмаганда аҳолига етказиб берилувчи газ таом тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 10м3 га 5010,60 сўм, иситиш учун 10м3га 2323,70 сўм тўланади.

Лампы накаливания - Sputnik Ўзбекистон
Бу ҳазил эмас: Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергия нархи кўтарилади

Бундан ташқари, марказий иситиш таъминоти тизимига эга уйларга маиший газ плитаси учун етказиб берилувчи табиий газ нархи ҳар бир истиқомат қилувчидан 11 м3 учун ойига 5511,65 сўм олинади. Марказий иситиш таъминоти тизимига эга бўлмаган уйларда маиший газ плитаси учун газли сув иситгич бўлмаса 15 м3 учун 7515,90 сўм тўланади.

Марказий иссиқ сув таъминоти тизимига эга бўлмаган ёки иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан мавжуд бўлган уйларда газ сув иситгич учун 16 м3га 8016,95 сўм этиб белгиланди.

Уйлар, квартираларни иситиш газ ускунаси туридан қатъи назар иситиш мавсумининг беш ойи давомида иситиш учун газдан фойдаланганлик учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида — иситилаётган хонанинг ҳар 1 м3 учун — 1 м3га 6,0 м3 учун — 1394,20 сўм, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда — хонанинг ҳар 1 м3 учун- 1 м3га 5,76 м3 учун — 1338,45 сўм тўланади.

Изоҳланишича, тарифлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қайта кўриб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0