МАГАТЭ мутахассислари Ўзбекистондаги тадқиқот реактори фаолиятини ўрганди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишУчасток изготовления топливных таблеток диоксида урана
Участок изготовления топливных таблеток диоксида урана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1959 йилда ишга туширилган WWR-SM тадқиқот реактори 2016 йилда тўхтатилган ва 2017 йилда ҳукумат қарори билан фаолияти қайта тикланган эди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. МАГАТЭнинг Тадқиқот реакторлари учун операцион ва хизмат миссияси (OMARR) Ўзбекистондаги ягона WWR-SM тадқиқот реактори фаолияти билан танишди. Ҳукумат сўровига биноан ўтган ҳафтада ўтказилган миссия тадқиқот реакторида тезкор ва техник хизматларни такомиллаштиришга қаратилган эди, дейилади ташкилот сайтида.

Отработанное ядерное топливо - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилади

"Бу жуда ўз вақтида амалга оширилган, фойдали ва муҳим миссиядир. Миссия реакторга дунёдаги етакчи мутахассислар нигоҳи билан назар ташлашга имкон берди", — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Бекзод Йўлдошев.

Миссия мутахассислари реакторни такомиллаштириш ва махсус операцион муаммолар бўйича тавсиялар берди.

1959 йилда ишга туширилган WWR-SM тадқиқот реактори 2016 йилда тўхтатилган ва 2017 йилда ҳукумат қарори билан фаолияти қайта тикланган эди. Ўзбекистон Ядро физикаси институтида жойлашган ушбу реактордан асосан изотопларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади, шунингдек, ядро физикаси, радиация физикаси, радиациявий материалшунослик, активларни таҳлил қилиш ва минералларнинг нурланиши тадқиқ этилади.

Янгиликлар лентаси
0