Ўзбекистон Бош прокуратураси АҚШ Махфий хизмати билан меморандум имзолади

© Посольство США в УзбекистанеСекретная служба США и Генеральная прокуратура Узбекистана сотрудничают в борьбе с транснациональными финансовыми преступлениями
Секретная служба США и Генеральная прокуратура Узбекистана сотрудничают в борьбе с транснациональными финансовыми преступлениями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Англашув меморандуми молиявий суриштирувлар ҳақида маълумот алмашиш, валюта жиноятлари соҳасида тажриба ва техник ишланмалар алмашинувини, шунингдек, ишчи гуруҳлар учрашуви ёки томонларни қизиқтирган бошқа йиғилишлар ўтказишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. АҚШ Махфий хизмати Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан трансмиллий молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Фрагмент Капитолия - здание Конгресса США в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

АҚШ Махфий хизматининг доимий вакили Дениз Фейднер ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи Акмалхўжа Мавлонов 2018 йил 15 март куни Тошкентда ушбу ҳужжатни имзолади.

Англашув меморандуми молиявий суриштирувлар ҳақида маълумот алмашиш, валюта жиноятлари соҳасида тажриба ва техник ишланмалар алмашинувини, шунингдек, ишчи гуруҳлар учрашуви ёки томонларни қизиқтирган бошқа йиғилишлар ўтказишни назарда тутади.

"Валюта ва молиявий жиноятлар — мураккаблик даражаси ошиб бораётган глобал таҳдид. Бундай жиноятлар учун кучли тўсиқ трансмиллий жиноий ташкилотлар билан курашишнинг асосий усули саналади. Махфий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари бир-бирига ёрдам бериши жуда муҳим, шунинг учун биз Ўзбекистонда Бош прокуратура билан яқиндан ҳамкорлик қилишни истаймиз", — деди Дениз Фейднер.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хавфсизлик бўйича Минтақавий офиси ҳам меморандумга эришиш учун ёрдам кўрсатди.

Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса РУз Садык Сафоев - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев Ўзбекистон Европа Иттифоқининг қайтишидан манфаатдорлигини айтди

"Ушбу меморандум АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси асосий мақсадларидан бири — АҚШнинг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигини трансмиллий жиноий ташкилотлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида кучайтиришга ёрдам беради", — дея айтиб ўтган АҚШ элчихонасининг Минтақавий ҳавфсизлик бўйича офиси вакили.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Махфий хизмати 150 йил олдин ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси АҚШ валютасини қалбакиллаштириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган. Ҳозирги пайтда АҚШ Президенти ва АҚШ ҳукумати юқори лавозимли бошқа мансабдор шахсларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, АҚШ валютасини қалбакиллаштириш, банк соҳасидаги фирибгарлик, почта ёрдамида фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлари бўйича тергов олиб боради.

Янгиликлар лентаси
0