ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футболчиси Достонбек Ҳамдамов Маҳачқаланинг "Анжи" клубига ўтди. Бу ҳақда РФПЛнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Достонбек Ҳамдамов 15 март куни "Анжи"нинг Россия чемпионатида иштирок этадиган қайдномасидан жой олган.
Transfermarkt.de сайтида унинг трансфер суммаси 1 миллион евро деб кўрсатилган.
Ҳамдамов "Бунёдкор" сафида ўтган мавсумда 30 учрашув ўтказиб, 14 та гол уришга эришган.