МХХнинг айрим ваколатлари Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларига ўтказилди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзига хос бўлмаган вазифа ва функцияларни истисно қилиш мақсадида Миллий хавфсизлик хизмати ваколатида бўлган айрим рухсат берувчи ваколатлар 2018 йил 1 апрелдан бошқа идораларга ўтказилади ёки тугатилади.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" фармонини имзолади.

Сотрудник СНБ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Миллий хавфсизлик хизмати номи ўзгартирилади

Фармонда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

Фармон билан Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

2018 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга рухсат бериш — Ички ишлар вазирлигига, режимли мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун лицензия талабгорларига рухсат этилгани тўғрисидаги маълумотнома бериш — Мудофаа вазирлигига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган мурожаатида мамлакатимизда Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0