Бишкекда 1,5 тонналик бешбармоқ тайёрлаш учун 9 бош от сўйилди

Oбуна бўлиш
Бир ярим тонналик бешбармоқ ва 117 метрлик чучук Гиннес рекордлари китобига кириши мумкин.

Ташкилотчилар улкан таомни Бишкекнинг марказий майдонида тайёрламоқчи бўлишди. Бироқ ҳокимият вакиллари томонидан йўлларда тирбандликларни олдини олиш ва санитария қоидалари бузилмаслиги учун марказий майдонда бу тадбирни амалга оширишга рухсат берилмади, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Шу боис Бешбармоқ "Аю гранд" савдо маркази ҳудудида тайёрланди.

Улкан таом тайёрлаш учун 9 бош от гўшти керак бўлди. Ошпазлар гўштни бир кун аввал Гиннес рекордлари китоби вакиллари кузатуви остида пиширишни бошлашди.

Бешбармоқ 650 кг майда тўралган гўшт ва 700 кг хамирдан тайёрланди. Таом тайёрлашда 40 та ошпаз ва 30 та ёрдамчилар меҳнат қилди.

Тайёр таомнинг вазни 1 464 килони ташкил қилди. Бешбармоқ меҳмонлар ва муҳтожларга тарқатилди.

Янгиликлар лентаси
0