ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018-йил 18-март куни Россия Федерацияси президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.