Душанбеда ўзбек маҳсулотларининг кўргазмаси қандай ўтмоқда

Oбуна бўлиш
Душанбеда ўзбек маҳсулотларининг кўргазмаси муваффақиятли ўтмоқда. Кўргазмада Ўзбекистоннинг 100 дан ортиқ корхоналари ўз маҳсулотларини тақдим этишган.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Душанбеда ўзбек маҳсулотларининг кўргазмасини очишди.

Ўзбекистон корхоналари кўргазмада техника, қурилиш материаллари, электртехника, кимё ва минерал ўғитлар, фармацевтика, озиқ-овқат, енгил саноат ва чарм маҳсулотлар, мебел ҳамда маиший маҳсулотларини ҳавола этишган.

Кўргазма Душанбе шаҳридаги "Манеж" спорт мажмуасида ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0