Сурхондарё кореяликлар учун хавфли бўлган ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

© Behruz Karimovгород Термез
город Термез - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга қадар ушбу ҳудуд юқори хатарли ҳудудлар рўйхатига кирган ва ташриф буюриш учун тавсия этилмаган

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрини Жанубий кореялик туристлар учун хавфли бўлган ҳудудлар рўйхатидан чиқарди, деб хабар берди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Бухорога йилига 900 минггача турист келиши мўлжалланмоқда

"Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси саъй-ҳаракатлари натижасида Сурхондарё вилояти ва Термиз кореялик фуқаролар учун ташриф буюриш хавфли бўлган ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди. Бунга қадар ушбу ҳудуд юқори хатарли ҳудудлар рўйхатига кирган ва ташриф буюриш учун тавсия этилмаган", — дейилади хабарда.

Қўмита матбуот хизматининг хабарига кўра, 2 март куни Жанубий Корея ТИВ мазкур қарорни чиқарган.

"Бу Кореядан минглаб туристларнинг Ўзбекистонга ташриф буюришларига қизиқиш уйғотади ҳамда мамлакатлар ўртасида иқтисодиёт, туризм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади", — дейилади қўмита хабарида.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён-У термизда бўлиб, туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳамда туристик полиция фаолияти билан танишган.

Ўтган йилнинг августида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаганди. Хусусан, 2018 йил августида Термизда майдони бир гектаргача бўлган япон боғи ҳамда буддизм ёдгорлик мажмуасини қуриш ишларини бошлаш кўзда тутилган. 2002 йил апрелида Ўзбекистонда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланган. Олимларнинг фикрича, қадимда Термиз буддизм марказларидан бири бўлган.

Янгиликлар лентаси
0