Ўзбекистонда Наврўз арафасида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Oбуна бўлиш
Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ҳукумат фармойишига асосан 2018 йил март-апрель ойларида республиканинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида хабар қилинди.

Хашар - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Наврўзга тайёргарлик бошланди

Хабарга кўра, ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди.

Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Мазкур фармойиш Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқ орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0