ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди.
Ушбу лавозимни Беҳзод Мусаев эгаллади. У илгари республика Ҳисоб палатасига раҳбарлик қилган.
Феврал ойида Солиқ қўмитаси яқин орада савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш бўйича текширувлар ўтказиш ҳуқуқини йўқотиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Президент Мирзиёевнинг фармони лойиҳасига кўра, ушбу ваколат янги тузилма — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига берилади.