Европа иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтирди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Март ойида қатор россияликларга қарши санкцияларни Америка Қўшма Штатлари томонидан ҳам узайтирилган эди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Европа Иттифоқи Россия ва Украинадан бўлган 150 киши ва 38та ташкилотга нисбатан якка тартибдаги санкцияларни яна ярим йил муддатга, жорий йил 15 сентябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда ташкилот кенгаши ахборотида айтилган.

Ушбу чоралар, Европа Иттифоқи фикрига кўра, "Украина яхлитлигига таҳдид солаётган" кишиларга нисбатан киритилган.

Владимир Путин ответил на вопрос про Михаила Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини айтди
Санкциялар активларнинг музлатиб қўйилиши ва ЕИ ташрифларни чеклашни назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи ҳолатни ўрганиб чиқиб, санкицявий режимни ҳали ўзгартира олмаслиги ҳақидаги хулосага келган.

Илгариров Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини ЕИнинг Россияга нисбатан сиёсати ўзгариши учун Москва Минск келишувларини тўлиқ бажариб, "Қримнинг ноқонуний аннексиясини" тўхтатиши кераклиги ҳақида баёнот қилган эди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, айрим европалик сиёсатчиларнинг Қримга ташрифи Европа Иттифоқининг позициясини тўлиқ ифода этмайди.

Март ойида қатор россияликларга қарши санкцияларни Америка Қўшма Штатлари томонидан ҳам узайтирилган эди.

Москва шу вақтгача бир неча маротаба Украинада можаро бўлиши тарафдори эмаслигини расман  маълум қилган  бўлсада, Европа Иттифоқи ва АҚШ Россияга қарши санкцияларни киритишни лозим топди. Москва ҳам жавоб чораларини қўллади.

Шу билан бирга Ғарбда сўнгги вақтларда чеклов чораларини бекор қилиш лозимлиги ҳақида фикрлар яққол жаранг топмоқда.

Янгиликлар лентаси
0