ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Мусиқачи Юрий Лоза Москва вилоятидаги Истра туманида дайди итлар ҳужумига учраган йигитдан жияни ҳомиладор эканлигини маълум қилди.
"Бундай даҳшатли воқеа қаердадир чекка жойда содир бўлганда, яшаш муҳитда назорат имкони йўқлигига баҳона қидирасиз. Бироқ Истра туманида содир бўлганлигига ишонишни хоҳламайсиз. Бироқ бунга ишониш керак, чунки бундай жасур йигитдан жияним фарзанд кўради. Жиянимни бутун оиламиз билан тинчлантиришга ҳаракат қиляпмиз. Йигит қаҳрамонлик кўрсатди, умуман нотаниш инсонни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилди", — деб ёзган мусиқачи Facebookдаги саҳифасида.
Бир кун аввал Москва вилояти тергов қўмитаси матбуот хизмати Истра туманида 26 ёшли аёлга дайди итлар ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берганди. Уни қутқаришга умуман нотаниш йигит етиб келади, бироқ бу йигит итлар билан курашда ҳалок бўлади. Олег Шушунов оиласи билан 4 йил муқаддам Ўзбекистондан Россияга келганди.
Тергов қўмитаси хабарида айтилишича, ит талаши оқибатида етказилган жароҳатлар билан жасад 11 март куни Истра тумани Курсаково қишлоғида аниқланди. Туман касалхонасига худди шундай жароҳатлар билан аёл ҳам олиб келинди.
Ҳозирги вақтда дайди итларни ушлаш хизмати ходимлари билан биргаликда тегишли чоралар кўрилмоқда.