Тожикистонлик амалдорлар ҳар шанба бадантарбия қиладиган бўлди

Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг январ ойидан бошлаб ҳафтада икки маротаба Тожикистон ИИВ ходимлари кросс ва сузиш машғулотлари билан шуғулланиб келишмоқда. Милиция ходимларининг спортга вақт ажратишларии ҳақида буйруқ вазирлик раҳбари Рамазон Раҳимзода томонидан чиқарилган

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Тожикистондаги барча давлат муассасалар ва ташкилотлар ходимлари учун шанба кунлари эрталабки бадантарбия машғулотларида қатнашиш мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда Тожикистон Ёшлар ва спорт масалалари бўйича қўмита раҳбари Ахтам Абдуллозода хабар қилди, деб ёзган Спутник Тожикистон.

Ҳужжатлар лиқ тўла портфель - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонлик амалдорларга давлат сиёсатини танқид қилиш ман этилди
"Тожикистон президенти ижро аппарати тадбирлар режасини тасдиқлаган бўлиб, унга кўра, йил якунига қадар ҳар шанба эрталаб мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилади", — деган у.

Абдуллозоданинг сўзларига кўра, шанба кунги бадантарбия ташаббускорлари — Тожикистон президенти ижро аппаратидир.

Ўтган йилнинг январ ойидан бошлаб ҳафтада икки маротаба Тожикистон ИИВ ходимлари кросс ва сузиш машғулотлари билан шуғулланиб келишмоқда. Милиция ходимларининг спортга вақт ажратиши ҳақида буйруқ вазирлик раҳбари Рамазон Раҳимзода томонидан чиқарилган.

Ўтган ҳафта шанба куни график бўйича Тожикистон қурилиш ва архитектура қўмитаси хизматчилари бадантарбия машғулотларини бажаришга чиқишган.

Келаётган шанбада телерадиоканал давлат қўмитаси, геодезия қўмитаси, оила ва аёллар масалалари қўмитаси, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари ва Педагогика университети талабалари жисмоний тарбия машқларини бажарадилар.

Янгиликлар лентаси
0