ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. “Асака” банк ички туризм учун истеъмол кредитлари таклиф қила бошлади, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.
“Асака” акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон бўйлаб сайёхлик турларини сотиб олиш бўйича истеъмол кредитининг янги тури жорий этилганлигини эълон қилади”, — дейилган хабарда.
Ушбу кредит эвазига Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш мумкин бўлади. Кредит миқдори 10 миллион сўмгача, муддати 3 йилгача, бошланғич бадал тўлови олинмайди.
Кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси доирасида, яъни 14% доирасида бўлиши айтилмоқда.