Ўҳў: Мирзиёевнинг тарихий ташаббуси, Бобомурод Абдуллаев суди, АҚШ разведкаси баёноти

Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очилди: президент Шавкат Мирзиёев ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яқин қардошлик, дўстона муносабатлар тикланди. Ўзбекистон ва дунё бўйлаб юз берган воқеалар Спутник Ўзбекистон нигоҳида

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самолёти 9 март куни Душанбе шаҳрига келиб қўнди. Аэропортда Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиб олди. Учрашув асносида икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, шунингдек 27та муҳим битимларни имзолашди.

Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашувни тарихий деб аташ мумкинлигини, чунки "биз халқларимизнинг орзусини амалга оширдик", деб таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на встрече в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди
Дарҳақиқат, Мирзиёев ва Раҳмон учрашувини икки халқ вакиллари катта ҳаяжон ва кўзда ёш билан кузатишган бўлса, Фейсбук ижтимоий тармоғи "Президентимизга раҳмат!", "20 йил деганда яқинларимни бориб кўриш бахтига муяссар бўлдим", "Ўзбек ва тожик дўстлиги абадий бўлсин!" мазмунидаги ҳис-ҳаяжонли постларга тўлиб тошди.

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи бутун дунё эътиборида бўлди: икки мамлакат қандай ҳужжатларни имзолашгани, Мирзиёевнинг Раҳмонга совғаси, икки мамлакат ўртасида жорий этилган визасиз режимдан тортиб, Мирзиёвнинг Эмомали Раҳмонга "биродарим" дея қиган мурожаати — барча-барчаси хорижий ОАВларда кенг ёритилди.

Таъкидлаш жоизки, қўшнилар билан дўстона муносабат — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Мирзиёев ўз фаолияти аввалидаёқ Ўзбекистон ҳамма қўшнилар билан фақат дўст бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

"Ҳамма қўшнилар билан биз дўст бўламиз. Бошқа ниятимиз ҳам йўқ. Албатта, кўп-кўп муаммолар бор, лекин одамзот шуни учун, раҳбарият шуни учун бор-ки, бу муаммоларни ақл билан, ирода билан, вазминлик билан ечиш керак. Икки халқ орасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш бўйича агар биз ният қилсак, барибир Худо таоло ўзи ечиб беради — у чевар ўзи. Ҳар бир давлатни ўзини нияти, ўзини халқи, ўзини истаклари бор. Шунинг учун биз дўстлик нуқтаи-назаридан, самимийлик нуқтаи назаридан, биродарлик нуқтаи-назаридан қўшниларимиз билан фақат дўст, дўст ва яна бир марта дўст бўламиз", — деган эди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, эндиликда икки давлат зиммасида бой берилган имкониятларни тиклаш, муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш сингари масъулиятли вазифа турибди.

Бобомурод Абдуллаев суди

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди — Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилганини яққол далилловчи суд жараёнларидан бири бўлмоқда.

7 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми(Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насреддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларга нисбатан очиқ суд мажлиси бошланди.

Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон
Бобомурод Абдуллаев иши: суд айбланувчининг адвокати - Майоров илтимосномасини қабул қилди

Суд мажлиси аввалида адвокат Сергей Майоров томонидан судланувчи Бобомурод Абдуллаевга нисбатан суд-тиббий экспертизасини тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритилди.

Адвокат Майоровнинг айтишича, у ўзи ҳимояси остидаги Абдуллаев билан Миллий хавфсизлик хизматининг тергов изоляторида икки марта учрашган. Майоровга кўра, Абдуллаев бу учрашувларда МХХ ходимлари уни бир неча марта уни қийноққа солиб, уришгани, тан жароҳатларини етказишгани, жисмоний ва руҳий зўравонлик қўллаб, у содир этмаган жиноятларни амалга оширганини тан олишга мажбурлашганини айтган. У шунингдек бошқа шахсларга нисбатан ёлғон кўрсатмалар берганини маълум қилган ва адвокатидан агар шундай хабарлар тарқалса, бу ёлғон эканлигини барчага маълум қилиб қўйишини сўраган.

Судья президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 ноябрдаги "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига таянган ҳолда адвокат илтимосномасини қаноатлантирди. Суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши билан келгуси мажлис тўғрисида хабар қилинадиган бўлди.

АҚШ разведка хизматининг "ташвишли баёноти"

Ўтган ҳафтада АҚШ миллий разведка хизмати директори Дэниел Коутснинг Америка олдида турган глобал таҳдидларга бағишланган баёноти эълон қилинди.

Американский флаг. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси: "ИД" хавфи туфайли Россиянинг Марказий Осиёда мавқеи мустаҳкамланади

Коутс Афғонистонга кўчиб ўтган "Ислом давлати" террорчилик гуруҳлари хавфи туфайли Россиянинг Марказий Осиёдаги позицияси мустаҳкамланиши мумкинлигини маълум қилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас.

АҚШ миллий разведкаси директори баёнотида айтилишича, Россия санкциялар ва Киевни қўллаб-қувватлаш масалаларида Ғарб бирлигига тажовуз қилиш ишларини давом эттиради, аммо Кремльга ҳозирги санкциялар путур етказа олмади, дейилади хулосада.

Баёнотда шунингдек, Россиядан бу йил "ўта вайронакор" кибероперацияларни кутиш мумкинлиги айтилган. "Россия разведкаси ва хавфсизлик хизматлари АҚШ ва унинг иттифоқдошларидан инқирозга яқин келиб қолган инфратузилмаларни пайпаслаб аниқлашда ҳамда америка сиёсати ҳақида маълумотга эга бўлиш учун АҚШ, НАТО ва уларнинг иттифоқдошларига ҳужум уюштиришда давом этади", дейилади ҳужжатда.

Коутснинг тахминига кўра, расмий Кремль Москва АҚШ билан ўз манфаатларига хизмат қиладиган соҳаларда ҳамкорликни давом эттириб, шу билан бирга АҚШни заифлаштириш ва евроатлантик бирликни тўзитиб юбориш, ўзининг эса буюк давлат мақомини янада мустаҳкамлаш учун "турли агрессив тактикалар"дан фойдаланишда давом этади. 

Владимир Путин ответил на вопрос про Михаила Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини айтди

Россиялик америкашунос-эксперт Константин Блохин АҚШ миллий разведка хизмати раҳбарининг баёнотига изоҳ берар экан, бу санкциялар блан босим ўтказиш етарли эмас, яъни босимни янада кучайтириш лозимлиги ҳақида сигнал эканлигини таъкидлаб ўтди. Сиёсатшуносга кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий кучларни кўз-кўз қилиш билан боғлиқ бўлган сўнгги баёнотлари америкаликларда нафрат ва қаҳр-ғазабни уйғотган. Бундан ташқари икки давлат иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги ҳам деярли йўқ ҳисоб. "Шу туфайли конгрессменлар Россия-Америка муносабатларини шу қадар осонликча барбод қилишмоқда. Уларнинг мақсади — мамлакатимиз ташқи сиёсати йўналишини ўзгартириш, ҳукуматни ўзгартиришдир. Шу боис санкциялар ҳали узоқ вақт давом этади", — хулоса қилди Блохин.

Янгиликлар лентаси
0