ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Остонадаги дипломатик миссиясига янги раҳбар этиб Саидикром Ниёзхўжаев тайинланди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра Ниёзхўжаев 10 март куни Остонага жўнаб кетган.
Саидикром Ниёзхўжаев касби бўйича — қурувчи-муҳандис. Ниёзхўжаев Ташқи ишлар вазирлигига келгунига қадар Ўзбекистон президенти аппаратида, Ўзбекистон Ҳукуматининг юқори лавзимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларда ишлаб келган.