Москвада Лола Йўлдошеванинг катта концерти бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Лола Йўлдошева концертга келган барча аёлларни 8 март хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик ва меҳр-муҳаббат тилади

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Кеча, 8 март куни халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан Москванинг "Измайлово Concert Hall" саройида ниҳол мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг катта концерти бўлиб ўтди.

Узбекская певица Лола Юлдашева - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли ўзбек эстрада қўшиқчиси Лола Йўлдошева Москвада катта концерт беради

Концерт бошланишидан бир соат аввал залнинг кириш қисмида ташкил қилинган ўзбек миллий қўшиқлар садоси остида мухлислар рақсга тушишди.

Кенг зал гавжум, кўпчилик ўзбекистонликлар турли шаҳарлардан атайлаб шу концерт учун келишган.

Концерт бошида Лола барча аёлларни 8 март хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларга бахт-саодат, меҳр-муҳаббат тилади.

"Азизларим, сизларга бўлган меҳримни, муҳаббатимни, соғинчимни қўшиқларим орқали ҳадя этмоқчиман. Бугун ҳамма қўшиқларим фақат сизлар учун", — деб мурожаат қилди Лола Йўлдошев концерт бошида.

Концертда Лоланинг шўх қўшиғи бошлангач, залнинг у ер-бу еридан томошабинлар ўринларидан туриб, рақсга тушиб кетишди.

Концертда Лола ўзининг энг сара хит тароналари мухлисларга туғфа этди: улардан "Муҳаббатим", "Қайтмайди", "Билмайсан" номли қўшиқлар билан мухлисларни ҳушнуд этди. Қўшиқларини кўпчилик мухлислар ёддан айтиб, қўшиқчи билан биргаликда куйлашди. Айниқса, Лола куйлаган "Тошкент-Самарқанд" номли қўшиғи залдаги кўпчилик мухлисларни рақс тушишга чорлади.

Умуман олганда кечаги концерт аёлларга ҳақиқий тухфа бўлди.

Янгиликлар лентаси
0