Бухорода энди ҳавода муаллақ турувчи алломалар пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Аввалроқ Бухорода муаллақ дарвиш аттракциони пайдо бўлган, у кўпчиликнинг эътиборини жалб қилганди

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Бухоро шаҳрининг қадимий қисмида ҳавода муаллақ турувчи алломалар аттракциони йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ Бухорода муаллақ дарвиш аттракциони пайдо бўлган, у кўпчиликнинг эътиборини жалб қилганди.

"Аттракционларнинг муваффақияти туристик йўналишларда жойлашган интерактив кўнгилочар томошалар саёҳатдан олинадиган умумий таассуротга ижобий таъсир қилишини кўрсатмоқда", — дейилади хабарда.

Шу боис Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳлар учун турли кўнгилочар аттракционларни янада кенгайтиришни тавсия қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0