Меҳнат мигрантлари учун бепул рус тили дарслари ташкил қилинади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОбучение мигрантов русскому языку
Обучение мигрантов русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижда ишлашни режалаштирган фуқаролар тайёрлов курсларида нафақат рус тили, балким бошқа керакли касб ва ҳунарларни ҳам ўрганишлари мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 8 мар – Sputnik. Ўзбекистонда Россияда ишлашни режалаштирган фуқаролар учун рус тили бўйича бепул тайёрлов курслари ташкил қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг янги қарорида айтиб ўтилган.

Меҳнат мигрантлари учун рус тили ва бошқа керакли касблар бўйича тайёрлов курслари Меҳнат вазирлиги тасарруфида бўлган касб-ҳунар коллежлари ва тайёрлов марказлари ҳузурида ташкил қилинади.

Ўзбекистон миграция сиёсати - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон миграция сиёсати

Ушбу ўқув муассасаларига 2021 йилнинг 1 январига  қадар солиқ имтиёзлари берилди. Солиқ имтиёзлари миқдори юқорида қайд этилган ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлари миқдорида белгиланади.    

Эслатиб ўтамиз 2018 йилда Ўзбекистон Россияга ташкиллаштирилган тартибда 50 минг нафар ишчиларни юборишни режалаштирган. Ушбу мақсадда Самарқанд ва Тошкентда меҳнат мигрантларни тайёрлаш учун махсус ўқув марказлари ташкил қилинган эди. Бу йил ана шундай ўқув марказини Фарғонада ҳам очиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0