ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритди.
Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:
165-модданинг 2-қисми "а" банди — такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик;
165-модданинг 3-қисми "а" банди — жуда кўп миқдордаги товламачилик;
168-модданинг 3-қисми "а" банди — кўп миқдордаги фирибгарлик;
168-модданинг 4-қисми "а" банди — жуда кўп миқдордаги фирибгарлик;
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши доирасида Р.Қодиров Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.