Қутқарувчилар экшн-камералар билан жиҳозланди

Oбуна бўлиш
Ушбу камералар келажакда қутқарувчи ҳаракатини таҳлил қилиш ва қутқарув тадбирларини янада самаралироқ ўтказиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги март ойининг охирига қадар қутқарувчиларни экшн-камералар билан таъминлайди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.

“Камералар қидирув-қутқарув жараёнларини ва бошқа ишларни амалга оширишда қутқарувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилишга, уларнинг хатосини аниқлашга ёрдам бериб, бу ўз навбатида келгусидаги қутқарув тадбирларини бехато ва самарали бажариш имконини беради”, — дейилган хабарда.

Андижон, Бухоро, Наманган, Тошкент вилоятлари қутқарув тузилмалари экшн-камералардан фойдаланишни бошлашди. Ушбу камералар ёрдамида қутқарувчилар ўз ишидан чалғимасдан, аҳолига ёрдам бериш тадбирлари ҳамда қутқарув жараёнларини тасвирга олишлари мумкин.

Экшн-камера – бу ихчам ясалган рақамли камера бўлиб, у ҳар қандай шароитда тўхтовсиз ва сифатли тасвирга олиши мумкин. Камера каска ёки кийим-кечак элементларига осонликча ўрнатилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0