Ўзбекистонда 7 йилга қамалган тожикистонлик чўпон амнистия қилинди

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишБелая скала в Крыму
Белая скала в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2013 йилда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун озодликдан маҳрум қилинган Сулаймон Бўриев Наврўз байрамида уйида бўлади

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилинган Панжикент туманилик Сулаймон Бўриев озодликка чиқарилди.

Тожик телеграф агентлигининг хабар беришича, у уйидагиларга Наврўз байрамида уйида бўлишини айтган.

Дмитрий Александров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари қизиқарли кечади - эксперт

Бўриев 2013 йилда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейинроқ суд бу муддатни етти йил этиб белгилаган.

Қариндошларининг айтишларича, у яна уч йил жазо муддатини ўташи керак бўлган, лекин Ўзбекистон ҳукумати уни Наврўз байрами арафасида озод қилишга қарор қилган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат соҳасида биринчи навбатда минтақадаги қўшнилар, хусусан Тожикистон билан муносабатларни яхшилашга киришди. Томонлар чегара ва сув-энегетика масалаларида мулоқотларни тиклади, икки давлат пойтахтлари ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилди. Бир неча кундан кейин Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонда биринчи расмий ташрифи бошланади.

Янгиликлар лентаси
0