Баранец: америкалик генераллар Путиннинг мурожаатини оғизларини очиб томоша қилишган

© Foto : Photo: courtesy of Viktor BaranetsВиктор Баранец
Виктор Баранец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Комсомольская правда" нашрининг ҳарбий таҳлилчиси, истеъфодаги полковник Виктор Баранец президент Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаатида нима учун қурол-аслаҳага урғу берилгани ва америка генералларининг бунга муносабати ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Америкалик генераллар Путиннинг мурожаатини оғизларини очиб томоша қилишган, Sputnik радиоси эфирида ҳарбий таҳлилчи Виктор Баранец.

Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия учун энг асосий таҳдид ва душманни маълум қилди
Экспертга кўра, бугунги кунда ҳеч бир иккиланишсиз айтиш мумкин-ки, айнан Путиннинг раҳбарлиги даврида Россия қуроллари замонавийлашди,  ва бу ҳолатни ҳатто оппонентлар ҳам инкор эта олмайди.

"Нима бўлдики, ҳарбий компонент Россия президентининг Федерал кенгашига мурожаатининг ядросини ташкил этди… Путиннинг бу баёноти у бизнинг армиямиз ва мудофаа мажмуамизни нимага олиб келгани ва унинг барча таҳдидларга қарши жавоб қайтаришга тайёрлиги ҳақида", — деди Виктор Баранец.

Эксперт Россия етакчиси ўз мурожаатномасида нафақат Россия Федерал кенгаши, балки АҚШ Конгресси, шунингдек, НАТО штаб-квартирасига ҳам мурожаат этганини тушунтирди.

Ғарбнинг бу мурожаатга реакцияси аййёрона ва ёлғонга суғорилган бўлди, дейди Баранец. Эксперт бунда Ғарбнинг "Путиннинг сўзларидан ҳайратланмагани ва барчаси ҳақида аввалдан билишлари" ҳақидаги баёнотларини назарда тутаётганини айтди.

"Аммо америкалик генераллар Путиннинг чиқишини оғизларини очиб томоша қилишганини айтишмоқда", — деб қўшимча қилди истеъфодаги полковник.

Баранец, бир-бирига қарши курашаётган томонлар бугунги кунда "совуқ уруш"нинг энг қизғин палласида эканлигини таъкидлаган ҳолда, Россия президенти мамлакат армиясининг қайта қуроллантирилгани ҳақидаги янгиликни вақтида эълон қилганини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0