Тошкентда дўстлар Севинч Ходиевани қандай қўллаб-қувватлашди

Oбуна бўлиш
22-сонли меҳрибонлик уй тарбияланувчилари Севинч Ходиеванинг "Ты супер" танловидаги чиқишини интизорлик билан томоша қилишди. Эфирдан сўнг дўстлар Севинчга омад ва ғалабалар тилашди.

Ўзбекистонлик Севинч Ходиева "Ты супер!" халқаро вокал танловининг иккинчи босқичига ўтди. Унга тўрт ҳакамдан учтаси овоз берди.

"Ты супер!" халқаро вокал танлови ота-она қарамоғисиз қолган истеъдодли болаларга катта саҳнага чиқиш учун имконият беради. Танловнинг иккинчи мавсумида Россия, Беларус, Молдова, Эстония, Латвия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистона, Арманистон, Озарбайжон, Жанубий Осетия ва Германиядан 82 нафар ўғил-қиз қатнашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0