ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли юқори даражали Тошкент халқаро анжумани 26-27 март кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу анжуман мантақада хавфсизлик ўрнатиш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган умумий стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган барча халқаро форумларда иштирок этиб келмоқда. Улар орасида “Қобул жараёни”, “Москва формати”, “Осиё юраги – Истамбул жараёни”, Афғонистон бўйича халқаро алоқа гуруҳи, “ШҲТ-Афғонистон” алоқа гуруҳи, Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик анжумани (РЕККА).
Нью Йоркда ушбу йилнинг 19 январида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон томонидан Тошкент форумининг тақдимоти бўлиб ўтган эди.
Тошкент анжумани “Қобул жараёни”нинг иккини босқичидан кейин бўлиб ўтади ва халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган съай-ҳаракатларининг мантиқий давомига айланади.
Анжуман очилишмаросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом Афғон республикаси президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлайдилар.
Тошкент анжуманидан иштирок этиш учун БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ва ташкилотнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тадамити Ямамото, ЕИнинг хорижий ишлар, сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Федерика Могерини, шунингдек Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва БАА ташқи ишлар вазирлари таклиф қилинган.
Анжмуан иштирокчилари, Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” орасида, ҳеч қандай дастлабки шартлар қўймасдан, тинчлик ўрнатиш музокараларини имкон қадар тезроқ бошлаш борасида — бир овоздан, якдил фикр билдиришлари кутилмоқда.
Анжуман якунларига кўра Тошкент декларациясини қабул қлиш режалаштирилган. Декларацияга қуйидагилар киритилиши кутилмоқда:
- биринчидан, тинчлик жараёни БМТ Хавфсизлик кенгаши Бош ассамблеяси резолюцияларига мувофиқ равишда, афғонистонликларнинг ўз кучлари раҳбарлигида бўлиб ўтиши керак;
- иккинчидан, қуролланган мухолифат кучларини Афғонистон сиёсий ҳаётига қонуний сиёсий куч сифатида киритилиши, тинчлик ўрнатиш жараёнининг муҳим кафолати сифатида қабул қилинади;
- учинчидан, халқаро ҳамжамият террорчиликнинг ҳар қандай кўринишига, уларни фарқламасдан, қарши чиқади ва халқаро террорчилик, наркотик моддалар ташиб ўтиш Афғонистон учун ҳам, минтақа учун ҳам бутун дунё учун ҳам катта хавф туғдиради;
Тошкент анжумани арафасида, “Марказий Осиё + Афғонистон” (С5+1) янги форматдаги анжуманнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Ушбу анжуман фаолияти Афғонистонни Ўрта Осиё мамлакатлари савдо-иқтисодий ва инфратузилмавий муносабатлари тизимига муваффақиятли кириб келишига хизмат қилади. Шунингдек, умумминтақавий лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилади.
Тошкент анжуманини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан Ўзбекистон, уни бир маротабалик тадбир сифатида қолдиришни ният қилмаган. Республика келажакда ҳам Афғонистонда сиёсий тинчлик ўрнатишга қаратилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар ўтказишни режалаштирган.
Тошкент анжумани олдидан турган олий мақсадлар, шунингдек унининг фаолиятида БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатларнинг барчаси, ШҲТдавлатари ва Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатларнинг барчаси иштирок этиши – бутун дунёда ушбу форумга бўлган қизиқишни янада ортиррмоқда. Анжуманни ёритиш учун бутун дунёдан кўплаб ОАВлар вакиллари келиши кутилмоқда.
Анжуман ташкилотчилари ушбу тадбир Афғонистон барқарорлашуви, ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилишига, афғон халқининг фаровонлигини оширишига хизмат қилишига умид қилмоқдалар.