Ходжаева: қишлоқ аёлларига осон эмас, лекин ҳаёт уларни тадбиркор бўлишга мажбур қилади

Oбуна бўлиш
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаева қишлоқ аёллари қандай қилиб мустақил бўла олиши ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Қишлоқ аёлларига осон эмас, лекин ҳаёт уларни тадбиркор бўлишга мажбур қилади, деди Спутник мухбирининг "Қишлоқдаги аёллар қандай қилиб бизнес-ледига айланишлари мумкин, ахир уларнинг 4-5 нафардан фарзандлари бор" деган саволига жавобан Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаева.

Женщина ткёт ковер - Sputnik Ўзбекистон
Аёллар билан боғлиқ мавжуд барча муаммоларни ҳал қилса бўлади - Сайёра Ходжаева
Ходжаева қишлоқ аёлларига осон эмаслигини таъкидлаб ўтди.

"Сиз ҳақсиз, қишлоқ аёлларига осон эмас. Улар асосан фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш билан шуғулланишган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аммо ҳаёт уларни бизнес-леди бўлишга мажбур этади. Сабаби аксарият аёлларнинг турмуш ўртоқлари пул топгани четга чиқиб кетишган, уларнинг айримлари, ҳатто уйланиб олишга улгурган ва шундай эрларнинг аёллари ўзларини қўлга олиб, фарзандларини мустақил оёққа турғазишларига тўғри келади. Бунинг учун улар тадбиркорлик билан шуғулланиб, бизнес-ледига айланишлари керак бўлади", — деди Спутник мухбирининг саволига жавобан Ходжаева.

Эслатиб ўтамиз, Ходжаева илгарироқ Спутник нашрига берган интервьюсида "Замонавий аёл қандай бўлиши керак?" деган саволга жавобан замонавий стандартлар аёл гарданига кўп нарсаларни юклаётганини, ва шундан келиб чиқиб, замонавий аёл — бу ўзининг репродуктив функцияларини ҳаётга татбиқ этаётган, оиладек муқаддас масканнинг қўриқчисигина эмас, балки бизнес-леди, кучли ва мустақил, аниқ мақсадли, шу билан бирга аёллик латофатини йўқотмаган шахс бўлиши керак", — деган эди.

Янгиликлар лентаси
0