ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Қозоғистонда ЙТҲда қурбон бўлган фуқаролар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон бир қатор муассасаларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Мангистау вилоятида қурбон бўлган фуқаролар жасадлари 4 март куни соат 11:45да Хоразм вилоятига олиб келинди. Ҳозирда, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилган расмий хабарда
Ушбу йилнинг 1 март куни Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги Сейгус қишлоғида 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган “Лада Ларгус” автомобили Юк машинаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.