Россия Афғонистондан кўкнори олиб ўтилиши кучайишидан ташвишланмоқда

© Sputnik / Сергей Жуков / Медиабанкка ўтишДобыча сока мака для опиума
Добыча сока мака для опиума - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, гиёҳванд моддалар назорати борасида вазият ёмонлашмоқда, кўкнори етиштириш ва ҳосил олиш ошмоқда

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Яқин йиллар ичида Афғонистондан Россия ва Европага кўкнори олиб ўтиш оқими ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш бўйича халқаро қўмитаси аъзоси Галина Корчагина маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Уничтожение наркотических средств - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек чегарачилари 3,5 кило гиёҳванд модда олиб кирилишининг олдини олишди

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон доимий равишда қўмита назорати остида турувчи давлат ҳисобланади.

"Афсуски, халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, гиёҳванд моддалар назорати борасида вазият ёмонлашмоқда, кўкнори етиштириш ва ҳосил олиш ошмоқда", — деди у.

Келгуси йилларда Афғонистондан иккита йўл Шарқий, Ғарбий ва Жанубий Европага болқон йўли ҳамда Россияга шимолий йўл орқали кўкнори олиб ўтиш оқими кучайиши кутилмоқда, деб қўшиб қўйди Корчагина.

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова 2017 йилда Афғонистонда кўкнори экиладиган майдонлар 60%дан ортиқроққа ошгани ва 328 минг гектарни ташкил этишини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0