Меҳрибонлик уй тарбияланувчилари "Ты супер!" танлови иштирокчиларига омад тилашди

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги меҳрибонлик уй тарбияланувчилари Бобур ва Севинчга танловда ғалаблар тилашди.

"Севинч ва Бобур, сизларга бахт ва соғлик тилаймиз, ҳар доим яхши кайфиятда бўлинглар, биз сизларга ишонамиз", — деган тилакларни билдиришди 22 — сонли меҳрибонлик уй тарбияланувчилари.

"Ты супер!" вокал танловининг иккинчи босқичида Ўзбекистондан икки нафар иштирокчи — Бобур Мажитов ва Севинч Ходиева қатнашмоқда.

Шанба куни бўлиб ўтадиган "Ты супер!" танлови трансляциясини Sputnikда томоша қилинг, унда Севинч Ходиева чиқиш қилади.

"Ты супер" халқаро танловнинг асосий мақсадлардан бири бу болалар ўз маҳоратларини катта саҳнада намоён қилишдир.

Танловнинг иккинчи мавсумида Россия, Беларусь, Молдова, Эстония, Латвия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Армения, Озарбайжон, Жанубий Осетия, Германиядан жами 82 бола иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0