Тошкентда 8-март байрамига бағишлаб "Америка фильм фестивали" ўтказилмоқда

© Посольство США в УзбекистанеПосол США в Узбекистане Памела Спратлен
Посол США в Узбекистане Памела Спратлен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча фильмлар учун чипталар бепул бўлиб, уларни Тошкент шаҳар Бобур кўчаси 6-уйда жойлашган "NEXT Cinema" кассаларидан олиш мумкин. Бир киши бир кунда иккита бепул чипта олса бўлади

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Аёллар тарихи ойлигини бошлаш ҳамда Халқаро хотин-қизлар кунини муносиб нишонлаш мақсадида АҚШ элчиси Памела Спратлен "Mega Trade Communication" компанияси директори Михаил Давидкин билан биргаликда Тошкентдаги "NEXT Mall" кинотеатрида аёлларга бағишланган "Америка фильм фестивали"ни очиб берди, деб хабар қилди Тошкентдаги АҚШ элчихонаси матбуот-хизмати.

Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон
"Виждон тутқунларини озод этаётган президент Мирзиёевни қутлаймиз" - АҚШ элчихонаси
Фильмлар фестивали "NEXT Cinema"да 1 мартдан бошлаб Халқаро хотин-қизлар куни 8 мартга қадар давом этади. 2-8 март кунлари соат 10:00 дан 22:00 гача кинотеатрда олтита хилма-хил фильм кўрсатилади. Фильмларда аёлларнинг жамият ривожига қўшган ҳиссаси кўпинча беэътибор қолдирилиши эътироф этилган. АҚШ элчихонаси фильмларни аслиятда, яъни инглиз тилида томошабинлар эътиборига ҳавола этади, уларда ақл-заковат, жасорат ва тиришқоқлик сингари энг яхши ғояларни, олий мақсадни ўзида жамлаган реал америкалик аёлларнинг қатъияти ўз аксини топган.

"Бундай олий мақсадни кўзлаш фақатгина америкалик аёлларга хос эмас. Ўтган уч йил мобайнида мен бирга ишлаган ўзбекистонлик хотин ва қизлар ҳам заковат, мардлик, ижодкорлик ва қатъият каби муҳим, ажойиб сифатларни ўзида намоён этади",- дея таъкидлади элчи Спратлен хоним.

Америка фильмлари фестивали Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, инглиз тилини билиш даражасини оширишга қаратилган. Фильмларда бош ролни ижро этган аёллар илму фан, математика, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бизнес ва саноат, таълим ва спорт соҳаларида эришган ютуқлари билан ажралиб туради.

Фестиваль жамоатчилик, талабалар ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари учун очиқдир. Барча фильмлар учун чипталар бепул бўлиб, уларни Тошкент шаҳар Бобур кўчаси 6-уйда жойлашган "NEXT Cinema" кассаларидан олиш мумкин. Бир киши бир кунда иккита бепул чипта олса бўлади.

Янгиликлар лентаси
0